🇯🇵 Япониянинг машҳур UNIQLO бренди пайпоқлар нархини оширишни режалаштирган, аммо харидорлар норозилигидан кейин бу қарорини бекор қилди. 2026 йил 16 октябрда компания 10 ноябрдан бошлаб машҳур «50 Colors Socks» пайпоқлари нархини оширишини эълон қилган эди. Яъни бир жуфт пайпоқ нархи қарийб 34,5 фоизга ошиши керак эди. Аммо харидорлар норози бўлди. Ижтимоий тармоқларда компания қарорини танқид қилганлар кўпайди. Айримлар нарх ошишидан олдин пайпоқларни захира қилиб олишга чақирди. 27 октябрь куни UNIQLO қарорини ўзгартирди. Компания пайпоқлар нархини аввалги 290 иенада қолдиришини ва тўпламли чегирмаларни сақлаб қолишини маълум қилди. Батафсил Gorizontда...
- 226
- 120
- 63
- 15
- 4
- 3
- 3