🇺🇿 Ўзбекистонда илк бор зиёлилар умуммиллий мақсад атрофида бирлашмоқда Жамиятда соғлом фикр ва мафкуравий иммунитетни ким шакллантиради? Албатта, уйғоқ зиёлилар. Агар зиёли сукут сақласа, ахборот маконини саёз контент эгаллайди. Шу маънода, 10–14 ноябрь кунлари барча ҳудудларда ўтказилаётган “Ўзбекистон зиёлилари кенгаши”нинг илк ҳудудий йиғилишлари муҳим аҳамиятга эга. Эътиборлиси, йиғилишларда ёшларнинг мафкуравий ва рақамли иммунитетини шакллантириш, ҳуқуқий тафаккурни юксалтириш, жамиятда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш каби масалалар муҳокама қилинмоқда. Энг муҳими, зиёлиларнинг фикрлари фақат муҳокама билан чекланмайди. Ҳудудларда ишлаб чиқилган таклифлар Тошкентдаги республика йиғилишига олиб чиқилади. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 36
- 10
- 8
- 3
- 1