🇷🇺🇺🇦 Сўнгги бир неча ой ичида Россия зарбалари Украинада 15 миллионгача янги китобни — яъни мамлакатнинг йиллик китоб ишлаб чиқариш ҳажмининг деярли ярмини — йўқ қилган - The New York Times Энг кучли зарбалардан бири Харковдаги "Ранок" нашриётининг омборига берилди. Россиянинг иккита реактив двигателли дронлари келтириб чиқарган ёнғинни ўчириш учун деярли бир ҳафта вақт кетди. Ёнғин оқибатида у ерда сақланган барча 8 миллион китоб, жумладан, 620 мингта мактаб дарслиги йўқ қилинди. Россиянинг баллистик ракетаси Киевдаги "Почайна" китоб бозорининг ҳам катта қисмини вайрон қилди; ушбу бозорда инқилобгача бўлган даврга ва Совет даврига оид ноёб нашрлар сақланар эди. Шунингдек, зарбалар бошқа нашриётларга ва Украинадаги энг йирик полиграфия корхоналаридан бири бўлган "Чонви"га тегишли омборларга ҳам зарар етказди. Украина Нашриётчилар уюшмаси 15 миллионгача янги китоб йўқ қилинганини тахмин қилмоқда, Маданият вазирлиги эса соҳадаги зарарни деярли 40 миллион доллар миқдорида баҳоламоқда. Ҳозирча китоб тақчиллиги кенг кўламда кузатилмаётган бўлса-да, айрим украиналик ўқувчилар ўқув йилини зарур дарсликларсиз бошлашга мажбур бўлдилар. Батафсил Gorizontда...
- 143
- 88
- 41
- 13
- 10
- 8
- 1