🇷🇺🚖 Россияда 2027 йилдан мигрантларга такси тақиқи ва оила учун солиқ жорий этилади Россиянинг саккиз ҳудудида 2027 йил 1 январдан мигрантларга таксида ишлаш тақиқланиши мумкин. Булар: Мордовия, Чувашия, Татаристон, Удмуртия, Свердловск, Оренбург, Ульяновск вилоятлари ва Яҳудий автоном вилояти. Калуга вилоятида курьерлик ҳам ёпилади. Қарор лойиҳаси бош вазир Михаил Мишустин имзосини кутмоқда. Чеклов Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига, шунингдек яшаш гувоҳномаси ёки вақтинча яшаш рухсатномаси бор хорижликларга тегишли эмас. Бундан ташқари, 2027 йилдан мигрантлар Россияда бирга яшаётган ҳар бир ишламайдиган оила аъзоси учун солиқ тўлайди. Бу ҳақдаги қонун қабул қилинган. ИИВ раҳбари Владимир Колокольцевнинг айтишича, мақсад ижтимоий соҳадаги юкни камайтириш. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 27
- 11
- 1