🤖 Илон Маск: Сунъий интеллект келажакда инсон истаган нарсани яратиб бера олади Унинг фикрича, рақамли супер интеллект ва инсонсимон роботлар келажакда одамларнинг моддий эҳтиёжларини деярли тўлиқ қондириш имконини беради. ▪️Ҳар бир инсон юқори даромадга ва бугунги энг илғор тиббий хизматлардан ҳам яхшироқ тиббий ёрдамга эга бўлади. ▪️Инсон ўзига қаср ёки исталган бошқа нарсани буюриши мумкин. Рақамли супер интеллект уни яратиб бера олади. ▪️24 соат, ҳафтасига 7 кун ишлайдиган инсонсимон робот бир ҳафтада инсонга нисбатан ўртача беш баробар кўпроқ ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиши мумкин. ▪️Маск АҚШ иқтисодиётидаги ҳозирги ишлаб чиқариш ҳажмини таъминлаш учун 20–30 миллион робот етарли бўлиши мумкинлигини айтди. ▪️Унинг прогнозларига кўра, робототехникани ҳисобга олмаган тақдирда ҳам рақамли супер интеллект жаҳон иқтисодиётини 20–30 фоизга ошириши мумкин. Бу тахминан 25 триллион долларлик қўшимча иқтисодий қиймат демакдир. Маск бу ўзгаришлар жуда тез содир бўлишини таъкидлади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 116
- 59
- 7
- 6
- 6
- 5
- 4
- 3