🇰🇬 Қирғизистон президенти акасига буйрак донори бўлиши учун маҳбусни афв этди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров оғир касалликка чалинган акасига буйрагини беришга тайёр бўлган маҳбусни қамоқдан озод қилиш масаласини бир ой ичида ҳал этишни топширди. Бу ҳақда 24 октябрь куни президентнинг Жалолобод вилояти Оқсув тумани аҳолиси билан учрашувида маълум қилинди. Маҳаллий аҳоли билан учрашувда Кербен шаҳрида яшовчи Рустам Гапуров президентга мурожаат қилиб, қамоқдаги укасини афв этишни сўраган. Унинг айтишича, укаси Россияда экстремизм бўйича айбланиб, етти йиллик қамоқ жазосини ўтаганидан кейин жорий йилда Қирғизистонга экстрадиция қилинган. Рустам Гапуровнинг сўзларига кўра, укасининг жазо муддати тугашига яна уч йил қолган. У эса буйрак касаллиги сабаб гемодиализ муолажасини олиб келмоқда ва укаси унга буйрагини беришга тайёр. У президентдан укасини озод қилишда ёрдам сўраб, шундагина зарур трансплантация операциясини амалга ошириш мумкинлигини тушунтирган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 849
- 164
- 30
- 24
- 18
- 15
- 7
- 5
- 3
- 2
- 2