❗️Ўзбекистонда муаммоли кредитлар 25 трлн сўмдан ошди Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига тижорат банкларининг жами кредит портфели 659 трлн сўмни ташкил этди. 📈 Муаммоли кредитлар (NPL) ҳажми йил бошидан буён 18,1 трлн сўмдан 25 трлн сўмга етди. Уларнинг жами кредит портфелидаги улуши эса 3%дан 3,8%га кўтарилди. Сентябрь ойининг ўзида муаммоли кредитлар 1 трлн сўмга кўпайди. Муаммоли кредитлари энг кўп ошган банклар: Микрокредитбанк — 601 млрд сўм; Orient Finans Bank — 312 млрд сўм; mybank — 196 млрд сўм. Муаммоли кредитлари энг кўп камайган банклар: Асакабанк — 97 млрд сўм; Ўзмиллийбанк — 65 млрд сўм; Ziraat Bank — 65 млрд сўм. Йил бошидан бери муаммоли кредитлар ҳажми 38,7%га ошган. Бу банк тизимидаги кредитлар сифатига эътиборни кучайтириш зарурлигини кўрсатади. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 36
- 33
- 3
- 1