🇹🇷🇺🇳 Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги нутқини турк шоири Сезаи Каракочнинг "Улар шундай деб ўйлашади..." шеъри билан якунлади. Шеърда сукут адолатсизликни яшира олмаслиги ёки ҳақиқатни ўчира олмаслиги ғояси ётади: Улар шундай деб ўйлашади: Биз сукут сақласак, масала қолмайди. Ҳолбуки, биз сукут сақласак ҳам, тарих сукут сақламайди. Тарих сукут сақласа ҳам, ҳақиқат сукут сақламайди. Улар биздан қутулсалар, масала қолмайди, деб ўйлашади. Ҳолбуки, биздан қутулсалар ҳам, виждон азобидан қутула олмайдилар. Виждон азобидан қутулсалар ҳам, тарих азобидан қутула олмайдилар. Тарих азобидан қутулсалар ҳам, Аллоҳнинг ғазабидан қутула олмайдилар. Батафсил Gorizontда...
- 991
- 106
- 38
- 24
- 17
- 16
- 10