🇵🇱🇺🇸 Полша АҚШдан ўз учувчиларини ядро бомбаларидан фойдаланиш бўйича ўқитишни сўради - Gazeta Wyborcza Варшава НАТОнинг ядровий қуролларни биргаликда жойлаштириш дастурида иштирок этиш бўйича сўров юборди. Агар бу сўров маъқулланса, полшалик учувчилар Америка ядровий авиация бомбаларини қўллаш бўйича тайёргарликдан ўтишлари мумкин бўлади. Нашрнинг НАТОдаги манбасига кўра, АҚШ ушбу сўровни кўриб чиқмоқда ва айни пайтда музокаралар олиб борилмоқда. Полша ихтиёрида Америка ядро бомбаларини ташиш имкониятига эга бўлган ўнта F-35А қирувчи самолёти мавжуд; бу ҳолат мамлакатнинг мазкур дастурда иштирок этишини осонлаштириши мумкин. Бироқ, сиёсий ва ҳуқуқий тўсиқлар, жумладан, ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги келишувлар ҳамда НАТОнинг Россия билан муносабатлари ҳолати каби масалалар ҳали ҳам мавжуд. Батафсил Gorizontда...
- 83
- 70
- 31
- 20
- 10
- 6
- 1