Иштихонда ЙТҲ натижасида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди Воқеа 1 октябрь куни тунда содир бўлган. Митан-Иштихон йўлида тракторни қувиб ўтаман деб қарама-қарши йўналишга чиққан автомобиль рўпарасидан келаётган юк машинаси билан тўқнашган. Тўқнашув натижасида бир оиланинг уч аъзоси: ота, 11-синф ва 1-синф ўқувчиси бўлган ўғил болалар ҳалок бўлган. @burgutuzb
- 39
- 7
- 3