#Диққат ‼️Таксистни қилган ишига ҳуқуқий баҳо берилишини сўраб қоламиз Такси ҳайдовчисининг хатти-ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилишини сўраймиз! Сўнгги пайтларда мижозлар ва такси ҳайдовчилари ўртасида турли келишмовчиликлар юзага келиб, жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Хўш, тарқалган видеода такси ҳайдовчисининг ҳаракатларида провокация аломатлари кўзга ташланмаяптими? Нега фақат бир томоннинг хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинмоқда? Шунингдек, ёш йигитнинг катта ёшли инсонга нисбатан муомаласи ҳам саволлар туғдирмоқда. Бу видеони унинг ота-онаси ҳам кўришармикан? Ҳуқуқ-тартибот органларидан мазкур ҳолатни ҳар икки томон ҳаракатларини инобатга олган ҳолда ўрганиб, қонун доирасида тегишли чора кўришларини сўраб қоламиз. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 268
- 123
- 50
- 19
- 18
- 16
- 8
- 5
- 2
- 1