🇺🇸🇮🇷 Эрон ўз ракета салоҳиятини АҚШникидан устун деб баҳолади Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили генерал Ҳусайн Муҳиббий мамлакатнинг ракета ишлаб чиқариш салоҳияти ва мудофаа имкониятлари ҳақида баёнот берди. Унинг айтишича, Эрон бу борада АҚШдан анча яхши ҳолатда. “ИИҚК ракеталар ишлаб чиқаришни бир дақиқа ҳам тўхтатгани йўқ. Ракеталар, ҳужумкор қуроллар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари борасида биз АҚШдан анча устун позициядамиз. Айтиш мумкинки, уларда стратегик қуроллар етишмовчилиги кузатилмоқда. Биз эса нафақат қурол-яроғ танқислигини бошдан кечирмаганимизни, балки келажакда ҳам бунга дуч келмаслигимизни ишонч билан айта оламиз. Қолаверса, биз ракеталаримизнинг имкониятлари, аниқлиги ва вайронкор кучини кундан-кунга ошириб бормоқдамиз”, деди Муҳиббий. Батафсил Gorizontда...
- 375
- 197
- 99
- 40
- 13
- 11
- 7