⚡️“Ўша кунларга афсусланаман” — ҳоким билан тортишган мактаб директори 2023 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ҳоким Улуғбек Қосимов ва 28-мактаб директори Умида Турсунова ўртасидаги можаро кенг муҳокама қилинган эди. Шундан сўнг директор 15 суткага қамалган, кейинчалик маҳалладоши томонидан калтакланган. Орадан уч йил ўтиб, Умида Турсунова ҳозирги ҳаёти ва ўша воқеалар ҳақида гапирди. 💬 “Ўша хотираларимни ҳозир ҳам эсласам, хафа бўлиб кетаман. Аввалроқ шу ишдан воз кечиб кетишим керак экан. Барибир ёлғиз ўзим ҳеч нарса қилолмас эканман”, — деди у. У бошқа аёлларга ҳам ўз саломатлигини йўқотиш даражасида курашмасликни маслаҳат берди. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 156
- 53
- 53
- 42
- 10
- 8
- 2
- 1
- 1