Эркакнинг асли қўлига бойлик, имконият ва ҳокимият келганда билинади. У борини қандай сарфлайди, атрофидагиларга қандай муносабатда бўлади — унинг ҳақиқий қиёфасини намоён этади. Аёлнинг матонати эса қийинчиликда, йўқчиликда, ҳаёт синовларида билинади. Борга ҳам, йўққа ҳам шукр қилиб, оғир кунларда елкадош бўла олишида намоён бўлади. Зеро, инсоннинг аслини сўзлари эмас, ҳаётдаги синовларга бўлган муносабати кўрсатади. Бойлик ҳам синов, йўқчилик ҳам синов. Муҳими, ҳар икки ҳолатда ҳам инсонлигимизни йўқотмаслик. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 187
- 95
- 32
- 20
- 5
- 4
- 2