🇮🇱🇺🇸🇮🇷 Исроил ва АҚШ Эронга янги зарбалар бериш имкониятини муҳокама қилмоқда Исроилнинг Channel 12 телеканали маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта давомида Биньямин Нетаньяху АҚШ президенти Дональд Трамп билан Эронга қарши янги қўшма ҳарбий операция бошлаш эҳтимоли юзасидан бир неча бор музокара ўтказган. Операция Исроилда 27 октябрда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари ва АҚШда 3 ноябрь куни ўтказиладиган Конгресс оралиқ сайловларига қадар бошланиши мумкин. Нетаньяху Эроннинг ядровий дастурининг барча йўналишлари бўйича ишларни қайта тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларидан хавотир билдирган. У бу ҳаракатларни Эроннинг ҳарбий ва ядровий объектларига янги зарбалар бериш учун асос сифатида кўрсатган. Америкалик амалдорлардан бирининг айтишича, Трамп Нетаньяхуга: «Ҳаракат қил ва тайёргарлик кўр», деган. Бироқ у ҳеч қандай қатъий мажбурият олмаган. Бошқа бир амалдор эса АҚШ президенти ўз позициясини ўзгартиришда давом этаётганини билдирган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлингd!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 70
- 27
- 5
- 3