Мигрантга Москвада яшаш ва ишлашни бошлаш учун 86 000 рублдан ортиқ маблағ керак бўлади Россия Федерациясидаги Тожикистон Меҳнат вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, мажбурий маъмурий процедураларнинг ўзи 36 000 рублдан ортиқ маблағни ташкил қилади. Бунинг ичига патент расмийлаштириш учун давлат божи 4200 рубл, рус тили имтиҳони учун 3800 рубл, тиббий кўрик учун тахминан 6800 рубл, ихтиёрий тиббий суғурта полиси (ДМС полиси) учун тахминан 4000 рубл, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тасдиқлаш (нотариус) учун яна 1600 рубл ва миграция марказларида тўловлар учун 6200 рубл ва бошқа харажатлар киради. 86 минг рублга уй-жой, озиқ-овқат, транспорт ва алоқа учун зарур харажатлар ҳам киради. Тожикистон элчихонаси фуқароларга боришдан олдин ўзларининг молиявий имкониятларини, Россия қонунчилик талабларини ва потенциал харажатларини реал баҳолаб чиқишни тавсия қилмоқда. Обуна бўлинг @migrant_mobile
- 10
- 6
- 5
- 3