🇷🇺 The Express нашрининг хабар беришича, россиялик генерал-полковник, агар Путин ҳокимиятда қолса, Россия Федерацияси 2027–2028 йилларга келиб парчаланишини башорат қилмоқда. 83 ёшли истеъфодаги генерал Леонид Ивашовнинг фикрича, Украинага қарши уруш Россияни ҳалокат сари етакламоқда ва мамлакат парчаланишининг олдини олишнинг ягона йўли — ҳокимиятнинг тинч йўл билан алмашинувидир. “Путин бир нарсада ҳақ эди: ҳаммаси режа бўйича, ҳаммаси белгиланган муддатда кетяпти. Мен бу хулоса билан тўлиқ қўшиламан. Ҳақиқатан ҳам, ҳаммаси режа бўйича кетяпти — фақат Россиянинг режаси бўйича эмас. Уруш келтирган зарар улкан. Хулосам шуки: Россия 2027 ёки 2028 йилга келиб ўз фаолиятини тўхтатади. У парчаланиб кетади”, — деди Ивашов. Генерал, шунингдек, Путинга ҳокимиятдан кетиш учун шундай имконият берилиши кераклигини таъкидлайдики, бу унга отиб ўлдирилиш (ўлим жазоси)дан қочиш имконини берсин. Бундан ташқари, Ивашовнинг қайд этишича, ҳатто босиб олинган Қримда ҳам Россия байроқлари тобора камайиб бормоқда, одамлар эса “Z” белгиларини устидан бўяб ташламоқда ёки ювиб ташламоқда. Батафсил Gorizontда...
- 365
- 133
- 111
- 44
- 35
- 8
- 8