🚨 «Бўзсув» каналига қандай оқова сувлар ташланаётгани аниқланди Тошкент вилоятидаги «Бўзсув» оқова сув тозалаш иншоотида Экополиция ходимлари текширув ўтказди. Натижалардан маълум бўлишича, иншоот оқова сувларни белгиланган 70 фоиз даражасида тозалаши керак бўлса-да, амалда бу кўрсаткич 47,6–51,5 фоизгача тушиб кетган. Лаборатория таҳлилларида 13 турдаги ифлослантирувчи модданинг 9 таси меъёрдан бир неча баравар юқори экани аниқланган. ⚠️ Текширувда яна бир ҳолат маълум бўлди: йилига 23,5 минг тоннадан ортиқ чиқинди, жумладан хавфли чўкиндилар белгиланган тартибда утилизация қилинмасдан, очиқ майдонларга ташланган. Иншоотга 15 банддан иборат мажбурий кўрсатма берилди, молиявий санкциялар қўлланди. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 44
- 29
- 6
- 4
- 2
- 1