🙎🏻♂️Россиянинг Саратов вилоятида мигрантларга коммунал хизмат кўрсатиш ва юк ташишда ишлаш тақиқланади. 2027-йил 1-январдан бошлаб вилоятда меҳнат патентига эга хорижий ишчиларни ёллаш тақиқланган соҳалар рўйхатини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Тақиқ электр энергияси, газ ва буғ билан таъминлаш; сув таъминоти ва канализация; ҳамда автомобил транспортида юк ташиш фаолиятига ҳам татбиқ этилиши мумкин. Йўловчи ташиш ва такси хизматлари, курьерлик хизматлари, умумий овқатланиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва давлат бошқаруви соҳаларида мигрантларни ишга олишга оид чекловлар ўз кучида қолади. Обуна бўлинг @migrant_mobile
- 5
- 3
- 2
- 2