“Жадидлар изидан” танловининг 3-мавсуми бошланмоқда Республика “Келажак” маркази томонидан ташкил этилаётган “Жадидлар изидан” республика кўрик-танловининг учинчи мавсумига старт берилмоқда. Танлов 6–8-синф ўқувчилари ва 9–10-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Иштирокчилар жадидлар меросини ўрганади, асарларини таҳлил қилади ҳамда улар илгари сурган ғояларга бугуннинг нигоҳи билан баҳо беради. Беллашувлар туман ва шаҳар, ҳудудий ҳамда республика босқичларида ташкил этилади. Финалда энг юқори натижа қайд этган 14 нафар ўқувчи хорижий таълим саёҳатида иштирок этади. Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган битирувчилар олий таълим муассасаларининг касбий ёки ижодий имтиҳонида соҳага оид фан бўйича энг юқори балл олиш имкониятига эга бўлади. Аризалар 15 октябрга қадар қабул қилинади. Танлов низоми билан ушбу хавола орқали танишиш мумкин. Рўйхатдан ўтиш 🔵6-8-синфлар учун 🔵9-10-синфлар учун @Militsiya_Uzb👈🏽
- 27
- 7
- 1
- 1