🇹🇷Туркияда ҳам 15 ёшгача болаларга ижтимоий тармоқлар тақиқланади Жорий йилнинг 1-ноябридан бошлаб Туркияда 15 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш тақиқланади. Фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш, 15 ёшдан ошган болалар учун алоҳида хизматлар яратиш ҳамда ота-оналар назоратини кучайтириш тартиби белгиланган. Янги қоидаларга кўра, ижтимоий тармоқлар аккаунт очиш вақтида фойдаланувчининг ёшини Туркиянинг электрон давлат хизматлари платформаси орқали махсус идентификатор ёрдамида текширилади. 15 ёшга тўлмаган болаларнинг аккаунт очиш ҳақидаги сўровлари рад этилади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 264
- 91
- 23
- 9
- 4
- 3
- 1