🏳️ Толибон аёлларга исмлари билан мурожаат қилишни тақиқлади – El País Афғонистоннинг Балх вилоятида Толибон тиббиёт ходимлари ва давлат хизматчиларига аёлларга мурожаат қилишда "Биби" (яъни "буви" ёки "кампир" маъносини англатувчи) сўзини ишлатишни буюрди. Германияда яшовчи афғон фаоли Лалеҳ Османининг сўзларига кўра, Толибон аёлларнинг исмлари ўрнига "эчки" ёки "сигир" каби сўзларни ишлатишни ҳам мажбурий қилиб қўйган. "Бу шунчаки консерватив анъана доирасидан анча чиқиб кетган ҳолат. Бу — инсонни инсонлик қиёфасидан маҳрум этишга қаратилган тизимли жараёндир", — деди фаол. Унинг фикрича, бундай чоралар аёлларни ўз шахсияти ва инсоний қадр-қимматидан маҳрум қилишни мақсад қилган. Батафсил Gorizontда...
- 116
- 100
- 62
- 34
- 17
- 13
- 8