🇷🇺🇺🇦 Украина лазер ёрдамида реактив двигателли "Геран" дронини илк бор йўқ қилгани ҳақида хабар берди Украина Президенти маслаҳатчиси Сергий Бескрестновнинг маълум қилишича, "Carmine Sky" компанияси томонидан ишлаб чиқилган "Blysk" номли лазерли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими реактив двигателли "Геран" дронини уриб туширган. Бу дунёда илк бор кузатилган ҳолатдир. У тизимнинг иш жараёни акс этган видеолавҳани тақдим этиб, ундан муҳим инфратузилма объектларини ҳимоя қилишда фойдаланилаётганини қайд этди. Бескрестновнинг сўзларига кўра, ушбу тизим "Brave1" мудофаа кластери кўмагида, "Хусусий ҳаво ҳужумидан мудофаа" давлат дастури доирасида ишлаб чиқилмоқда. Бироқ, синов жараёнлари ҳали ҳам давом этаётгани сабабли, ушбу лазер тизимларини оммавий ишлаб чиқариш ҳақида гапиришга ҳали эрта. Батафсил Gorizontда...
- 140
- 48
- 38
- 19
- 8
- 5
- 3