⚡️🫡 Муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган айрим аскарлар олий ҳарбий таълим муассасаларига тест синовларисиз қабул қилинади Mуддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган, республика ва халқаро спорт мусобақалари ёки фан олимпиадаларида 1-ўринни қўлга киритган ҳарбий хизматчилар орасидан масъул вазирлик ва идораларга ажратилган йиллик квота доирасида саралаб олинган номзодлар қуйидаги олий таълим муассасаларига тест синовларисиз, тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинади: • Амир Темур номидаги ДХХ академиясига — ДХХ тизимида хизмат ўтаган, дастлабки саралаб олиш ва махсус касбий танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодлар; • Жамоат хавфсизлиги университетига — Миллий гвардия тизимида хизмат ўтаган ва дастлабки саралаб олишдан ўтган номзодлар; • Олий ҳарбий таълим муассасаларига (ОҲТМ) — масъул вазирликлар тизимида хизмат ўтаган, ҳарбий-профессионал йўналтириш ва дастлабки саралаб олиш натижаларига кўра тавсия этилган номзодлар. Мазкур имтиёзли квоталар Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг умумий сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Ҳукуматнинг тегишли қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра (ҚММБ: 09/26/629/1145-сон, 19.11.2026 й.), Президентнинг 2026 йил 7 апрелдаги ПҚ–134-сон қарори ижроси доирасида муддатли ҳарбий хизматчилар учун янги имтиёз тартиби белгиланди. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 65
- 55
- 10
- 8
- 4
- 3