ЭШАК УСТИДАГИ КЕЛАЖАК Ҳар куни Ўзбекистонда миллионлаб болалар мактабга йўл олади. Кимдир бир неча бекат автобусда боради. Кимдир ота-онасининг машинасида қатнайди. Кимдир бир неча юз метр масофада яёв юриб боради. Самарқанд вилоятининг Олмасувон қишлоғида эса болалар ҳар куни эшакларда мактабга қатнайди. Бу болалар учун дарс – мактаб эшигидан бошланмайди. Уларнинг асосий синови йўл. Мактабга етиб бориш ҳам бир машаққат. Олмасувон – Каттақўрғон туманининг тоғли ҳудудларидан бири. Қишлоқлар бир-биридан тарқоқ жойлашган. Айрим ички йўллар сўқмоқлардан иборат. Эрта тонгдан мактаб ўқувчилари гоҳо эшакда, гоҳо пиёда йўлга чиқади. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 155
- 42
- 18
- 15
- 5
- 4