🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эрон олий раҳнамоси “душманнинг ҳар қандай таҳдидига географик чегараларсиз, зудлик билан ва самарали жавоб бериш” ҳақида кўрсатма берди Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоминаийнинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида унинг 31 октябр куни мамлакат қуролли кучларининг юқори мартабали қўмондонлари билан учрашгани ва уларга стратегик кўрсатмалар бергани маълум қилинди. Қайд этилишича, Хоминаий Эрон мудофаасини кучайтириш ва янги технологиялардан фойдаланишга чақирди. У Эроннинг ҳарбий ахборот тузилмасини кучайтириш ҳамда доктрина ва тактика соҳаларида миллий мудофаани чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у янги технологияларни қўллаш орқали замонавий мудофаа ва хавфсизлик имкониятларини ошириш масаласини муҳокама қилди. "Душманни ҳар қандай тажовуздан қайтаришнинг асосий шарти — ҳарбий жиҳатдан доимо ақлли ва кучли тайёргарликда бўлишдир. Агар душманлар бизга қарши яна бир бор ҳарбий ёки террорчилик ҳужумларини бошласа, уларнинг якуни қачон ва қандай бўлишини Эрон қуролли кучлари ва Эрон халқи ҳал қилади", — дея Мужтабо Хоминаийнинг сўзларидан иқтибос келтирилди. Баёнотда айтилишича, Хоминаий душманга қарши чоралар сирасига нишонлар базасини янгилаш қарорини ҳам маълум қилди. Натижада АҚШ ва Исроилнинг барча моддий ва номоддий активлари Эрон армияси етиб борадиган нишонлар қаторига киритилди. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 107
- 64
- 2
- 2