❓Солиқдан қарзингиз борми? Уйингизни барибир қонунийлаштиришингиз мумкин Солиқ қарзи борлиги энди уй ёки ерни қонунийлаштиришга ҳар доим ҳам тўсқинлик қилолмайди. Янги ўзгаришларга кўра, солиқ қарзи БҲМ 30 бараваридан ошмаса, ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва унда қурилган уйга бўлган ҳуқуқни эътироф этиш жараёни давом эттирилади. Яна бир енгиллик: белгиланган тўловнинг 50 фоизини 20 кун ичида тўлаган фуқаро қолган 50 фоизни тўлашдан озод қилинади. Қисқаси, уй-жойини расмийлаштиришни истаганлар учун қонунчиликда янги имкониятлар пайдо бўлди. Шундай муаммо билан ўйланиб юрганларга жўнатиб қўйинг. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 32
- 4