🇩🇪 Биз мудофаа соҳасидаги ортиқча харажатларни ўнлаб миллиардларга қисқартирамиз, Европа Иттифоқига тўлайдиган бадалларимизни сезиларли даражада камайтирамиз ҳамда Украинага молиявий маблағлар ажратиш ва қурол-яроғ етказиб беришга чек қўямиз - Алиса Вайдел Германиянинг "Германия учун муқобил" (АфД) партияси етакчиси Алиса Вайдел, агар ўз партияси ҳокимиятга келадиган бўлса, Германия ҳукумати амалга ошириши лозим бўлган устувор вазифаларни ва АфДнинг режалаштирган чораларини шу тарзда баён қилди. Вайдел, шунингдек, фурсатдан фойдаланиб, амалдаги ҳукумат ва ундан аввалги ҳукуматларни кескин танқид остига олди: "Биз маблағларни Украинага ёки, масалан, Бразилиядаги тропик ўрмонларни муҳофаза қилишга мўлжалланган, миллиардлаб евро талаб қиладиган жамғармаларга йўналтиришда давом эта олмаймиз. Кўриниб турибдики, ҳамма учун — ҳар қандай жойда, бошқа давлатлар ва нодавлат ташкилотлар учун — етарли маблағ топилади, аммо ўз фуқароларимизга келганда маблағ йўқ. Нафақахўрлар учун ҳам, солиқ тўловчилар учун ҳам, ижтимоий таъминот тизимимизга ўз ҳиссасини қўшаётганлар учун ҳам маблағ топилмаяпти. Аксинча, маблағлар фақат хорижий давлатларга — эҳтимол, ҳатто Хитой электромобилларини субсидиялашга — сарфланмоқда." Батафсил Gorizontда...
- 391
- 71
- 41
- 26
- 24
- 10
- 6