❗️Ҳисобчи ва кадр инспекторига 12–14-разряд ва 120 фоизгача устама белгиланди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2026 йил 3 ноябрдаги 2-сон буйруғи Адлия вазирлигида 2026 йил 16 ноябрда 3975-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Буйруқ билан тизимдаги таълим муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари тасдиқланди. У Президентнинг 2026 йил 4 августдаги ПҚ–292-сон қарорига асосан чиқарилган ва расмий эълон қилинган кундан кучга киради. Тариф разрядлари қуйидагича белгиланди. ➖ Бош ҳисобчи учун 14-разряд; ➖ етакчи ҳисобчи учун 13-разряд (реабилитация марказига эга кўп тармоқли давлат ихтисослаштирилган МТТларда); ➖ ҳисобчи учун 12-разряд; ➖ кадрлар бўйича инспектор учун 12-разряд. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 83
- 60
- 47
- 20
- 14
- 12
- 10
- 4
- 2
- 1