🇷🇺🇪🇺 Financial Times нашрининг хабар беришича, НАТО билан урушнинг олдини олиш учун Европа Россия билан тўғридан-тўғри мулоқотни тиклаши зарур. Бу фикрни Буюк Британия Бирлашган разведка қўмитасининг собиқ раиси Саймон Гасс илгари сурмоқда. Унинг фикрича, бугунги кундаги асосий хавф — бу уруш бошлаш ҳақидаги атайлаб қабул қилинган қарор эмас, балки рақибнинг ниятларини нотўғри баҳолашдир. Бундай хато вазиятнинг назоратдан чиқиб кетишига ва кескинлашувига, ҳатто ядровий можарога олиб келиши мумкин. Гасс 1983-йилни мисол қилиб келтиради. Ўша йили СССР икки марта АҚШ ва НАТО ҳаракатларини ядровий зарбага тайёргарлик деб нотўғри талқин қилишига бир баҳя қолган эди. Ўшанда фожианинг олди олинган, аммо бугунги вазият янада хавфлироқ, чунки назорат механизмлари заифлашган: қурол-яроғни назорат қилиш бўйича шартномалар деярли йўқ бўлиб кетган, Москва билан алоқа каналлари яхши ишламаяпти, кескинлашувни бошқариш қоидалари эса кучсизланган. Муаллифнинг таъкидлашича, Европа Украинани қўллаб-қувватлашни ва ўз мудофаасини мустаҳкамлашни давом эттириши билан бирга, Россия билан ҳарбий ва дипломатик алоқаларни тиклаши, музокаралар учун масъул шахсларни тайинлаши ҳамда инқирозларнинг олдини олиш механизмларини ишлаб чиқиши лозим. "НАТОга аъзо Европа давлатлари урушга тайёргарлик кўришга қанча куч сарфлаётган бўлса, урушнинг олдини олишга ҳам шунча куч ажратишлари керак", — дейди Гасс. Батафсил Gorizontда...
- 216
- 42
- 21
- 14
- 10
- 9
- 1