🇺🇸🇷🇺🇨🇳 Дунё АҚШ, Хитой ва Россия назоратидаги таъсир доираларига бўлиниш сари кетмоқда; кичикроқ давлатлар эса омон қолиш учун ўзаро бирлашишга мажбур бўладилар - The Economist Россия Украинага бостириб кирди, Хитой Тайванга таҳдид солмоқда, АҚШ эса Трамп даврида халқаро ташкилотлардан чиқиб кетмоқда ва тобора кўпроқ ўрнатилган қоидалардан ташқарида ҳаракат қилмоқда. Нашрга кўра, икки хил сценарий бўлиши мумкин: ё халқаро институтлар сақланиб қолади-ю, аммо ўз таъсирини йўқотади, ёки буюк давлатлар дунёнинг қолган қисмига ўз шартларини очиқчасига диктация қила бошлайди. Шундай шароитда Канада ва Европа Иттифоқи Вашингтон ҳамда Пекинга қарамликни камайтириш мақсадида ўртамиёна давлатлар ўртасидаги иттифоқларни мустаҳкамлашга интилмоқда. The Economist, шунингдек, янги "Ялта" — яъни Трамп, Си Цзиньпин ва Путин ўртасида таъсир доираларини бўлишиб олишга қаратилган келишув эҳтимолини ҳам илгари сурмоқда. Украина учун бу мажбурий таслим бўлишни, Тайван учун эса Хитой назорати остига ўтишни англатиши мумкин. Батафсил Gorizontда...
- 183
- 92
- 33
- 23
- 18
- 16
- 13