🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Путин Кушнерга унинг бобосининг Холокост давридаги қаршилик ҳаракати ҳақидаги ҳужжатларни кўрсатди Россия президенти Владимир Путин АҚШ президентининг махсус вакили Жаред Кушнер ва Стив Виткоффга Кушнернинг бобоси Холокост даврида партизанлар қаршилик ҳаракатида иштирок этгани ҳақидаги ҳужжатларни кўрсатди. Кушнер бу ҳужжатларни Россиянинг Иккинчи жаҳон урушида нацистларга қарши курашда АҚШнинг иттифоқчиси бўлганини эслатувчи «нозик ишора» сифатида қабул қилган. Унинг бобоси ва бувиси Беларус ўрмонларида Холокостдан омон қолган. Кушнернинг таъкидлашича, Украина бўйича музокаралардаги «асосий мукофот» фақат ўт очишни тўхтатиш эмас, балки Россия ва Европа ўртасидаги муносабатларни қайта тиклаш бўлиши керак. Батафсил Gorizontда...
- 194
- 103
- 32
- 17
- 13
- 9
- 6