Владивосток осмонида ғалати ёруғлик 28-октябрь оқшомида Владивостокнинг турли туманлари аҳолиси осмонда ғайриоддий кўк-яшил рангли ёрқин чизиқни пайқашди. Гувоҳлар бу ҳодисани видео ва фотосуратларга олиб ижтимоий тармоқларда тарқатди. Изоҳларда аҳоли ҳодисанинг нима эканлиги ҳақида турли хил тахминларни илгари сура бошлади. Баъзилар ҳазиллашиб, бу НУЖ изи эканлигини айтса, бошқалар бу ёруғликни эҳтимолий болид қулаши ёки Хитой ёки Восточний космодромидан учирилган ракетанинг изи, деб айтган. Яна бир назария - бу маълум об-ҳаво шароитида содир бўлиши мумкин бўлган атмосфера оптик ҳодисаси бўлган ёруғлик устуни. Бироқ, бу назарияларнинг ҳеч бири ҳали тасдиқланмаган. ОАВ хабарларига кўра, ҳозиргача ғайриоддий ёруғлик бўйича расмий изоҳ берилмаган. Обуна бўлинг @migrant_mobile
- 5
- 5