🇮🇱 «Нью-Йоркда кўпроқ одам ўлдирилади» — Смотрич Исроил Молия вазири Бецалел Смотрич Ғарбий Соҳилдаги вазият ҳақида баёнот берди. У Фаластин давлатини ташкил этиш ғоясини йўқ қилиш ва яҳудийлар посёлкаларини кенгайтириш тарафдори эканини айтди. Смотрич, шунингдек, Ғарбий Соҳилда фаластинликлар учун вазият АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига қараганда хавфсизроқ эканини даъво қилган. Унинг сўзларига кўра, Нью-Йоркда ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган қотилликлар сони Ғарбий Соҳилда яҳудийлар томонидан арабларнинг ўлдирилишидан юқори. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 310
- 51
- 38
- 6
- 5
- 1