#ДИҚҚАТ ‼️🚇 Пахтакор метро бекатидаги нақшли девор ортида эшик бор. Унинг ортида бункер жойлашганми? Расмийлар бу саволга изоҳ берди: 🔹 Метрополитен вакили маълум қилишича, эшик ортидан метро фаолияти учун зарур бўлган техник кабеллар ўтказилган. Бекатнинг дизайни бузилмаслиги учун улар девор ортига яширилган. Эшик эса техник хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. «Бу сирли эшик эмас», — дейди вакил. 🔹 Метро қурилишида иштирок этган муҳандиснинг таъкидлашича, Тошкент метрополитени фавқулодда вазиятларда бошпана вазифасини бажариши ҳисобга олинган ҳолда қурилган. Унда герметик дарвозалар ҳам мавжуд. 🔹 Бироқ бундай дарвозаларнинг аниқ жойлашуви очиқ маълум қилинмайди. Видеода кўрсатилган дарвоза ва кабеллар тасвири умумий образ бўлиб, ҳақиқий жойлашувни англатмайди. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 60
- 7
- 3
- 1
- 1