💍 Ўзбекистонда 700 га яқин аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурган Статистика қўмитасига кўра, жорий йилнинг дастлабки 6 ойида мамлакатда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган. Тўй қилган хотин-қизларнинг 49 280 нафари 20–30 ёш, 32 902 нафари 20 ёшгача, 7 570 нафари 31–40 ёш ва 2 562 нафари 41 ёшдан ошганларни ташкил этган. Никоҳланувчи аёлларнинг 694 нафарини эса 50 ёш ва ундан катталар ташкил этган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 112
- 47
- 18
- 14
- 14
- 1