🇺🇸🇷🇺 Марказий разведка бошқармаси директори Путинни Россия ҳам СССР каби қулаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Август ойи охирида Москвага кутилмаган ташрифи чоғида АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Ретклифф Россия раҳбарларини мамлакат иқтисодиёти учун жиддий хавфлар ҳақида огоҳлантирди. Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасининг АҚШ разведка маълумотларига таяниб ёзишича, Ретклифф Россиянинг улкан ҳарбий харажатлари туфайли Украинадаги урушда иқтисодий жиҳатдан ғалаба қозона олмаслигини айтди. Ғарб шериклари билан баҳам кўрилган маълумотлар билан таниш бўлган юқори лавозимли дипломатнинг сўзларига кўра, Марказий разведка бошқармаси директори Россия иқтисодиёти учун мумкин бўлган оқибатларни Совуқ уруш даврида СССРнинг қулаши билан таққослаган. Батафсил Gorizontда...
- 121
- 62
- 48
- 24
- 12