Дунё бўйлаб ёшларнинг руҳий саломатлиги ёмонлашмоқда Колумбия университети тадқиқотчилари 92 та мамлакатдан қарийб 50 минг кишининг жавобларини таҳлил қилишган. Натижалар ёшлар орасида стрессни енгиш қийинлашгани ва ҳиссий барқарорлик пасайганини кўрсатган. Бу ҳолат ҳатто иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда ҳам кузатилган. Катта ёшдагилар эса ўртача ҳисобда ўзларини руҳий жиҳатдан яхшироқ ҳис қилишган. • Ишлайдиган, даромади ва таълим даражаси юқорироқ бўлган инсонлар ўзларини яхшироқ ҳис қилишган. • Ёлғиз яшамайдиганларда руҳий ҳолат яхшироқ бўлган. • Гибрид иш тартиби тўлиқ масофавий ишлашга қараганда ижобийроқ натижа билан боғланган. • Барча ёш гуруҳларида инсоний муносабатлар ва ҳаёт мазмунини ҳис қилиш муҳим ўрин тутган. Бу натижалар ёшларнинг шунчаки заифлашиб қолганини англатмайди. Аксинча, бугунги ёшлар дуч келаётган стресс, ижтимоий ва иқтисодий босимлар ҳақида жиддийроқ ўйлаш кераклигини кўрсатади. Нега имкониятлар кўпаяётган бир пайтда ёшларнинг ўзини яхши ҳис қилиши тобора қийинлашмоқда? Асосий савол шу. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 48
- 25
- 11
- 8
- 6
- 1