❗️ Мобил рақам эгасини ўзгартириш учун энди офисга бориш шарт эмас Мобил алоқа фойдаланувчилари my.gov.uz орқали рақамни бошқа шахс номига онлайн расмийлаштириши мумкин. Илгари рақамнинг амалдаги эгаси ҳам, янги эгаси ҳам алоқа оператори марказига бориб, навбат кутиб, ҳужжатларга имзо қўйиши керак эди. Бунинг учун: ➖ my.gov.uz порталига ёки MyGov иловасига киринг; ➖ «Мобил рақамни қайта расмийлаштириш» хизматини танланг; ➖ керакли маълумотларни киритиб, аризани юборинг. Рақамни топширувчи ва қабул қилувчи шахс аризани MyID орқали тасдиқлайди. Хизмат ҳақини мобил алоқа операторлари ўз тарифига кўра белгилайди. Масалан, рақамни яқин қариндошингиз номига ўтказмоқчи бўлсангиз, иккалангиз ҳам уйдан чиқмай аризани MyID орқали тасдиқласангиз кифоя 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 82
- 53
- 8
- 2