Трамп даври якунига етмоқда, Хитой 2027-йилга келиб Тайванни эгаллашга тайёргарлик кўрмоқда, дунё эса молиявий инқироз хавфи остида қолмоқда: The Economist нашри 2027-йилга оид ўз прогнозини эълон қилди. Асосий жиҳатлар: ▪️Хитой Тайванни эгаллашга тайёргарликни кучайтиради. Си Цзиньпин ҳарбийлар олдига 2027-йилга келиб бундай операцияга тайёр туриш вазифасини қўйди; ▪️Трамп янада тажовузкор бўлиб, янги ҳарбий саргузаштларга қўл уриши мумкин; ▪️Сунъий интеллект (СИ) соҳасидаги компаниялар тобора кўпроқ қарз олаётгани сабабли, бу соҳадаги "пуфак" (сунъий равишда шиширилган ўсиш) ёрилиши эҳтимоли бор; ▪️Дунё кенг кўламли қарз инқирози хавфига дуч келмоқда, чунки бой давлатлар ўз даромадларидан кўпроқ маблағ сарфламоқда; ▪️Франция сайловларида Марин Ле Пеннинг ғалаба қозониши Европа учун катта зарба бўлади; ▪️2027-йил тарихда энг иссиқ йил бўлиши мумкин; дунё янги қурғоқчиликлар, ўрмон ёнғинлари ва ўта юқори ҳароратлар билан тўқнаш келади; ▪️Озишга ёрдам берувчи дорилар янада оммалашади; ▪️Компаниялар қаришга қарши воситалар ва муолажаларни ишлаб чиқишга янада фаолроқ киришадилар. Батафсил Gorizontда...
- 124
- 65
- 22
- 15
- 15
- 8
- 3