🇦🇪🇮🇱🇷🇺🇺🇦 Дубайдан Тел-Авивга учаётган самолётнинг россиялик ва украиналик учувчилари ўртасидаги жанжал туфайли самолёт фавқулодда қўндирилди Flaydubai авиакомпанияси рейси экипажи дастлаб фавқулодда вазиятни англатувчи 7700 кодини юборган. Бироз вақт ўтгач, экипаж 7500 кодини, яъни самолётга ноқонуний аралашув ёки уни олиб қочишга уриниш ҳолатини билдирувчи сигнални узатган. Шундан сўнг Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилиб, йўловчи самолёти томон йўналтирилган. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва мудофаа вазири Исраэл Кац фавқулодда маслаҳатлашув ўтказган. Самолёт бортида 180 га яқин йўловчи бўлган, уларнинг 100 нафари Исроил фуқаролари эди. Орадан бироз вақт ўтиб, самолёт йўналишини ўзгартириб, Саудия Арабистони томон парвоз қилган. Самолёт билан алоқа узилган пайтда у Табук аэропорти яқинида кузатилган. Кўп ўтмай, самолёт аэропортга хавфсиз қўнган. Батафсил Gorizontда...
- 323
- 116
- 56
- 42
- 20
- 8
- 1